«Кичик портлаш» Бельгия пойтахтидаги жамоачтилик транспорти ҳаракатини тўхтатиб қўйди. 

Белгия пойтахтидаги марказий темирйўл вокзали олдида юз берган ва полиция томонидан «кичик портлаш», деб аталган воқеадан сўнг жамоатчилик транспорти ҳаракати тўхтаб қолди, деб хабар беради Interfax.

The Telegraph’нинг хабарига кўра, Темир йўл станциясида жуда кўплаб полициячилар тўпланган ва улар ҳозирча ҳодисанинг тафсилотларини ошкор қилишмаяпти.

Бельгия оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, полициячилар белбоғига портлатгич боғлаб олган инсонни йўқ қилишган.

Бельгия полицияси расмий Твиттер аккаунтида «бир инсон» билан боғлиқ ҳодиса рўй бергани ва вазият назорат остида эканлигини баён қилган.