Uber асосчиси компания бош директори лавозимини тарк этди

Технология 21 Июнь 2017 3469
Фото: Reuters

Uber компанияси асосчиси Трэвис Каланик бош директор лавозимини тарк этди. Бу ҳақда The New York Times манбаларга асосан хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, сешанба, 20 июнь куни Uber’нинг беш нафар энг йирик сармоядори Каланикка мактуб юборишган ҳамда ундан бош директор лавозимидан кетишни талаб қилишган. Кейинчалик у бу масалани Uber директорлар кенгашининг бир аъзоси билан муҳокама қилди. Якунда Каланик компания раҳбари бўйича ваколатларини топширишга рози бўлди.

«Мен Uber’ни дунёдаги ҳамма нарсадан кўпроқ яхши кўраман ҳамда ҳозирги мен учун мураккаб вақтда сармоядорларнинг лавозимни тарк этиш бўйича талабини қабул қилдим. Бу Uber навбатдаги можарога аралашмай, олдинга қараб ривожланишда давом этиши учун жуда муҳим», - дейилади компания асосчиси баёнотида.

Таъкидланишича, Каланик Uber директорлар кенгашида аъзо бўлиб қолади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар