Россия бош вазирининг ёмғир остидаги ҳолати интернетда фотожаблар учун мавзу бўлди.

Бугун, 22 июнь - Хотира ва қайғу куни муносабати билан Россия президенти Владимир Путин ҳамда бош вазир Дмитрий Медведев Александр боғида бўлиб, Номаълум аскар қабрига гул қўйишди.

Маросим кучли ёмғир остида ўтган, маросимда президент ва бош вазирдан ташқари Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко, Дума раиси Вячеслав Володин ҳам иштирок этган.

Reuters фотомухбири Сергей Карпухин бош вазирнинг ёмғирда қолган ҳолатини суратга олган.