Парижда исроилликларнинг электрон самолёти намойиш қилинди

Технология 22 Июнь 2017 4313
Фото: Eviation Aircraft

Исроилнинг Eviation Aircraft компанияси Ле-Буржедаги Халқаро авиасалонда Alice электрик самолётининг прототипини намойиш қилди. Electrek шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди

6 тонна ва 12 метр узунликдаги ҳаво кемаси 6-9 нафар йўловчига мўлжалланган ва бир қувват олганда 965 километрни босиб ўта олади. Ундан бизнес-авиация эҳтиёжлари учун фойдаланиш мумкин. Двигатель 980 киловатт/соат'ли инновацион алюминий-ҳаво аккумуляторидан тўйинади.

Учувчи қурилманинг эълон қилинган крейсер тезлиги - соатига 450 километр. Ишлаб чиқарувчи фирма 2018 йилда парвоз учун зарур бўлган сертификатларни олишни режалаштирмоқда. 

"Бизнинг мобиллигимиз янги, самарали келажакка мослашиши керак. Гап Кремний водийсидан Сан-Диегога ёки Сеулдан Пекинга арзон саёҳат ҳақида кетганда бизнинг тўлиқ электрон самолётимиз одамларга замонавий глобал иқтисодиёт талабларига жавоб берувчи тезликда ҳаракатланиш имконини беради", - деди Eviation Aircraft раҳбари Омер Бар-Йохай.

Париждаги Ле-Бурже авиасалони - дунёдаги энг йирик авиасалонлардан бири. У ердаги илк  самолётлар кўргазмаси 1908 йилда бўлиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар