Туркия Қатардаги ҳарбий базасини олиб чиқмайди

Жаҳон 25 Июнь 2017 6861

Туркия Қатарнинг қатор араб давлатлари талабларига нисбатан позициясини қўллаб-қувватлайди. Ражаб Тоййиб Эрдўған 25 июнь куни Истанбулнинг Оташехир туманидаги Мимар Синан масжидидан Ҳайит намозини ўқиб чиқиб, журналистларга берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди

"Қатарга қўйилган 13 пунктдан иборат талаблар халқаро ҳуқуқ нормаларига зиддир. Мамлакатларнинг суверенитетини бузиш ва ички ишларига аралашишга бўлган уринишлар давлатлараро муносабатлар нуқтаи назаридан нотўғри. Бундай ёндашув буткул хато", - дея таъкидлади президент.

Турк давлати раҳбари Қатар дуч келаётган санкциялар, шунингдек Анқаранинг бу мамлакатни қўллаб-қувватлаш ҳаракатларига диққатни қаратди. 

"Давлатлараро муносабатларда санкциялар қўллаш тажрибаси нотўғри. Биз Қатарни қўллаб-қувватлаш учун зарур барча чораларни кўрамиз, чунки халқаро ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузилаётгани яққол намоён бўлмоқда. Шунингдек бу масалада Кувайтнинг воситачилик хатти-ҳаракатларини ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Умид қиламизки, Саудия Арабистони Доҳа атрофидаги инқирозни тартибга келтириш борасида бундай кўламли мамлакатга хос бўлган керакли қарорларни қабул қилади", - деди Эрдўған.

Шунингдек давлат раҳбари Қатардан ҳарбий базани олиб чиқишга доир маълумотларга изоҳ берди. 

"Мен Саудия Арабистони қироли билан суҳбатда шахсан шу масалани кўтардим ва у бу масалани кўриб чиқишга ваъда берди. Бугунги ҳолатга кўра, Ар-Риёддан ҳали жавоб келмади. Қатардан турк ҳарбий базасининг олиб чиқилишига доир чақириқларга келсак, бу Туркияга нисбатан ҳурматсизликдир. Анқара икки томонлама муносабатларни кимлар биландир муҳокама қилмоқчи эмас", - деди президент.

Эрдўған Рамазон ҳайити Ислом оламининг  тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик даракчиси бўлишига умид билдирди. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24172 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64578 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 437 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 416 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1260 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар