Теннесси штати (АҚШ) табиий ресурслар ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш агентлиги ходимлари иккита оқ думли буғунинг орқа оёқларида туриб уришгани тасвирланган видеони тақдим этишди. Ёзув агентликнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

Ҳайвонлар дуэли ўрмонда ўрнатилган камералардан бирининг объективига тушиб қолди. Агентлик ходимларининг тахминича, буғулар овқат сабаб уришишган.

Оқ думли (виргиниялик) буғу – Шимолий Америкада энг кенг тарқалган буғулардан бири бўлиб, бу сутэмизувчилар Канада жанубидан то Перу ва Бразилия шимолига қадар бўлган ҳудудларда яшайди.