Ўзбек футболига қарғиш текканми?

Спорт 27 Июнь 2017 43284

Сарлавҳани қўйиб, мақолани ёзишни бошлаяпману, шу ростмикан, деган ўйдан ўзим қўрқиб кетаман. Аммо бўлиб ўтган воқеа бундай фикрлашга асос бўлади.

Тўрт йил аввал, “Бунёдкор” стадиони янги ишга тушган пайтлар, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларидан бирини айни шу стадионда ўтказиши керак эди. Бир тарафдан миллий ғурурга асос бўлган, халқимиз бунёдкорлигининг намунаси сифатида кўрилаётган стадион илк бор ўз бағрига асл мухлисларни чорлаган, иккинчи томондан термамиз ЖЧга чиқишга уринаётгани туфайли жуда кўпчилик бу ўйинни бевосита кузатишни истаётганди. Табиийки чипта сотиб олишни истовчилар жуда кўп эди. Футболимиз энг катталаридан бири қўлида чипталарни кўрсатиб, улар сотувга чиққанини билдирди. Тўрт йил ўтган бўлсада, сиз бўлиб ўтган воқеаларнинг ҳаммасини биласиз. Сотув тизими, чипталар қандай қилиб ва кимлар орқали сотилгани ҳақида албатта эшитгансиз. Буларни қайтариб ўтмоқчи эмасман.

Хуллас, кўпчилик қатори мен ҳам “Бунёдкор” стадиони кассасига йўл олдим. Биринчи кун касса умуман очилмади. Минглаб одам кута-кута қайтиб кетди. Иккинчи кун тахминан уч соат кутишдан кейин касса бир муддат очилди. Бир киши иккитадан олиши мумкин бўлгани ҳолда тахминан 100 кишига, яъни нари борса 200та чипта сотилди кўз ўнгимизда. Кейин чипта тугади, деб кассани ёпишди. Одамлар ҳайрон. Кимдир норозилик билдирган эди, қора ниқобли киши ҳаммани кўксидан итариб ҳайдай бошлади. Ана шунда бу воқеа содир бўлди.

Қора ниқобли яқинлашганда ҳамма ўзини орқага тортарди. Лекин оқ футболка кийган ўн беш-ўн олти ёшлардаги йигитча нимадир бўлиб олдинга чиқиб қолди. Қора ниқобли келгунича орқага қочишга улгурмади ва йиқилиб тушди. Шунда ниқобли шартта келиб энди ўрнидан тураётган йигитчанинг елкасига резина тўқмоғи билан солди...

Йигитча оғриқдан ингради. Кейин елкаси букилиб ўрнидан турди. Ҳамма бир лаҳза қотиб қолганди. У аввал қора ниқоблига, кейин бир-бир атрофдагиларга қараб чиқди. Йигитчанинг беғубор кўзларида ёш йилтиллар, бу нафақат оғриқдан, балки чексиз аламдан, ҳақсизликдан, мухлис, яъни меҳмон сифатида келиб, ўз пулига олмоқчи бўлган нарсаси ўрнига кўпчилик кўз ўнгида ғурури топталганидан туғилган кўз ёшлар эди.

Йигитча аввал йиқилгани туфайли лабига ёпишган, лойга айланган тупроқни артди, кейин қуйилаётган кўз ёшларига кафтини сурди. Шундан кейин нималардир деб пичирлади... Ўша сўзларнинг маъносини энди англагандекман!

“Бир тўда тўраларнинг чўнтагини тўлдирган чиптанггаям! Ўзингникидан, ёки бели бақувватдан бошқасига берк бўлган стадионинггаям! Мухлислик қилиб ёрдам беришим мумкин бўлган чемпионатинггаям! Ривожланиш йўллари атайлаб тўсилаётган ФУТБОЛИНГГАЯМ ЎТ ТУШСИН!”
Кетди йигитча... 

Орқасига қараб-қараб қўйди елкаси букилиб...
Кўзларидаги намлик узоқдан ҳам кўриниб турарди...
* * * 
Ким билади, ватанпарварлик туйғулари роса ўйғонган ўша кунларда ПУЛ УЧУН миллий ғурурни топталгани туфайли бугун ҳам бунинг мевасини еяётгандирмиз?..

Йигитча бугун эркак бўлгандир. Лекин футболимиздаги депсиниш ўша-ўша, ҳатто маълум даражада орқага ҳам кетдик.

Энг қизиғи, бор йўғи 200 та чипта сотилган ўша ўйинда 30 мингдан ортиқ одам стадион ўриндиқларини тўлдириб ўтиришди...

Аброр Зоҳидов

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар