Тошкентда «Камолот»нинг навбатдаги Қурултойи ўтказилмоқда

Жамият 28 Июнь 2017 3447

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2017-йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурига мувофиқ Ҳаракатнинг ҳар 5 йилда камида бир марта чақириладиган IV Қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган.

Жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ҳаракатнинг навбатдаги Қурултойида ҳудудий кенгашлар Конференцияларида сайланган 600 нафар делегат – республика ёшларининг вакиллари иштирок этмоқда.

Қурултойда ҳаракатнинг Низоми ва Дастурини тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш; ҳаракатни қайта ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш; Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботларини тинглаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш; Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркибини сайлаш; Марказий Кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси раисини 5 йил муддатга сайлаш каби масалалар кўрилади.

Иштирокчиларни 29 июнь куни эрта тонгдан “Шаҳидлар хиёбони” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришади. Қолаверса, улар “Қатағон қурбонлари” музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига ҳам бўлишиб, тарихий ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар