Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида қурилган кўприкнинг бугунга келиб ачинарли ва хавфли ҳолатга келиб қолгани борасида суратли пост қолдирилди.

Маълумотларга кўра, ушбу кўприк уч кун ичида қуриб битказилган. Аммо у мана шу муддат ичида авария ҳолатига келиб қолган. Постга илова қилинган суратларда ҳам бу ҳолат ўз аксини топган.

Бундан ташқари, қолдирилган изоҳларга кўра, кўприк қуриб битказилгач, ундан қанча оғирликдаги автоуловлар қатнаши ҳақида махсус белги қўйилмаган. Шу боис мазкур кўприкдан кўп тоннали юк машиналари ҳам қатнайверган.

Пост муаллифининг сўзларига кўра, “янги кўприк ўрнида бўлган эски кўприк анча мустаҳкам бўлган. Ҳозиргиси эса кўзбўямачилик асосида қурилгани боис мана шундай кўнгилсизлик юз бериб турибди”.