2017 йилнинг 29 июнь куни, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Эркин” блок постида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б” бандида кўрсатилган (ўғирлик, яъни ўта хавфли рецидивист томонидан ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятини содир этганлиги учун 2016 йил 20 август куни Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Азизбек Тургунов ушланди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Ҳозирда А.Тургуновга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган ва унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.