Олмазорда ўғирлик фош этилди

Жамият 01 Июль 2017 6266

2017 йилнинг 16 июнь куни тахминан соат 04:30ларда Ҳасан Султанов Олмазор тумани ҳудудида, фуқаро Маҳмуд Тўхтаматовнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадони балконига ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган велосипедини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар