Страсбургда Гельмут Коль билан видолашув маросими бошланди

Жамият 01 Июль 2017 2687
Фото: © РИА Новости

“Германия бирлашуви отаси” ГФР собиқ канцлери Гельмут Коль билан умумевропа видолашув маросими Франциянинг Страсбург шаҳрида шанба куни бўлиб ўтади.

ГФРнинг 6-канцлери ва энг нуфузли немис сиёсатчиларидан бири Гельмут Йозеф Михаэль Коль 16 июнь куни 87 ёшида вафот этди.

Мотам маросими шанба куни Европарламент биносида бўлиб ўтади, сўнг сиёсатчи Германияда дафн этилади.

Маҳаллий вақт билан соат 9 га видолашув жойига хорижий делегациялар ташрифи бошланади – уларнинг умумий сони 40 тани ташкил этади. Маросим иштирокчилари орасида – Франция президенти Эммануэль Макрон, ГФР канцлери Ангела Меркель, Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Украина президенти Пётр Порошенко ва АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон бор.

Маросим дастурида таъкидланишича, Европарламент раиси Антонио Таяни, Еврокенгаш раиси Дональд Туск, Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер, Испания собиқ бош вазири Фелипе Гонсалес нутқ сўзлайди. Шунингдек, Макрон, Меркель, Медведев ва Клинтоннинг чиқиш қилиши режалаштирилган.

Маросим якунлангандан сўнг Коль жасади вертолётда Людвигсхафенга етказилади, кейин эса – кемада – Германия жануби-ғарбида Шпайер шаҳрига олиб боради, у ерда дафн маросими бўлиб ўтади.

Маросим кунида хавфсизликни таъминлашга икки минг полициячи, шунингдек, 300 нафар қутқарувчи жалб этилди. Бундан ташқари, сапёрлик хизматлари ва дронлардан ҳимоя бўйича мутахассислар ҳам ишлайди.

Гельмут Коль 1930 йилнинг 3 апрель куни Людвигсхафен шаҳрида дунёга келган. Гимназияни битирганидан сўнг бўлажак канцлер Франкфурт университетининг ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга кирган, бироқ бироз ўтиб Гейдельберг университетига ўтиб, тарих ва сиёсий фанларни ўрганган.

Коль 1946 йилда мактаб ўқувчилиги пайтида “Христиан демократлар иттифоқи” партияси аъзолигига кирди. У 1966 йилда Рейнланд-Пфальцдаги ХДИ раҳбарига айланди, кейин эса – бу ерлар бош вазири бўлди, ва 1973-1998 йилларда ГФР ХДИ раиси лавозимини эгаллади.

1982 йилнинг октябрида Коль бундестагдаги амалдаги федерал канцлер Гельмут Шмидтга ишончсизлик жараёни давомида Германиянинг олтинчи федерал канцлерига айланди. Коль бу лавозимда 16 йил ишлади.

Айнан у 1989-1990 йилларда Ғарбий ва Шарқий Германиянинг бирлашиши жараёнида муҳим ўринни тутган. 

Коль номзоди бир неча бор Нобель тинчлик мукофотига илгари сурилган.

Кўпроқ янгиликлар