Samsung Galaxy Note 7 FE қайтмоқда

Технология 03 Июль 2017 4470

Samsung Galaxy Note 7 фаблетининг «FE» қўшимчали қайта ишланган версияси ишлаб чиқарувчи томонидан расман намойиш этилди ва сотувга чиқаришга тайёрланмоқда. Hi-Tech шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.

Нима ўзгарди?

Қайта ишланган қурилманинг асосий тафовутларидан бири - унинг батареяси. Кутилмаган портлашлар сабаби ҳам айнан шу батарея бўлган, шу туфайли Samsung фаблетнинг биринчи версиясини бозордан қайтиб олишга мажбур бўлган. Янги Fan Edition батареяси 3200 мАс сиғимли бўлиб, аввалгисидан (3500 мАс) 8,5 фоизга камроқ. Шуниси диққатга сазоворки, ҳар бир қурилмадаги батарея саккиз босқичли хавфсизлик текширувидан ўтган - шу тариқа ишлаб чиқарувчи янгиланган Note 7 сифатига кафолат бермоқда. 

Нима ўзгармади?

Galaxy Note 7 (FE) 5,7 дюймли Super AMOLED дисплейи (1440x2560) билан таъминланган. Қурилма тўрт ядроли процессорли Snapdragon 821 чипсети, шунингдек Adreno 530 график процессор ва 4 Гб/64 Гб хотирага эга. Бармоқ излари сканери сетчатка каби олд панелда жойлашган, қурилма IP68 стандарти бўйича сувдан ҳимояланган. Шунингдек фаблет стилус билан бирга тақдим этилган.

Galaxy Note 7 FE флагмани Bixby овозли ассистентига эга, лекин унга алоҳида тугма белгиланмаган. 

Чиқиш санаси ва нарх

Samsung Galaxy Note 7 Fan Edition (FE) расман 7 июлдан сотувга чиқади. Нархи - тахминан 610 доллар. Компания 400 минг фаблет ишлаб чиқаришни режалаштирган, зеро кузда компаниянинг янги қурилмаси Samsung Galaxy Note 8 намойиш этилади. Смартфон қора, кўк, тилларанг ва кумушранг вариантларда тақдим этилади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар