«Барселона» ҳужумчи Лионель Месси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда Tribuna.uz нашри ёзмоқда.

Манба берган хабарга кўра, 30 ёшли ҳужумчис ва клуб президенти Жозеп Бартомеу 15 июль куни янги шартномага имзо чекади. Барча зарур ҳужжатлар «Барселона» офисига келтирилган.

Месси анча олдин янги шартноманинг барча шартлари бўйича келишиб олишганди. Аммо, икки сабаб билан янги шартномани имзолаш кечикканди.

Биринчидан. «Барселона» мазкур келишувни  1 июлдан бошланадиган янги молиявий йилга ўтишини истади ва шу орқали молиявий фейр-плэй бўйича туғилиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш имконига эга бўлди. Иккинчидан, 30 июнь куни Месси ўзининг она шаҳри Росариода Антонелле Рокуццога уйланганди ва тўйга тайёргарлик сабаб янги шартнома муддати кечикканди.