Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду кейинги мавсумда ҳам Мадриднинг «Реал» клубида ўйнайди.

AS манбаси берган маълумотга кўра, 32 ёшли ҳужумчи ўз қарори ҳақида «қаймоқранглилар» жамоаси раҳбариятига маълум қилди.

Ўтган ой давомида ушбу футболчи Испаниядаги қонунлардан азият чекаётгани ва бу вазиятда клуб раҳбарияти ўзини етарлича қўллаб-қувватламаётгани туфайли клубдан кетиши мавзуси муҳокамалар марказида бўлганди. У «Манчестер Юнайтед» ёки «ПСЖ»га ўтиб кетиши ҳақида ёзилди. Аммо жамоа мураббийи, футболчилари ва клуб раҳбарияти уни қолишга кўндиришган.