7 июль куни Samsung компанияси янги SmartTV5 ва 6 серияларининг моделларини тақдим этади. Тақдимот давомида Ўзбекистон ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилади. Тадбирда нафақат янги телевизорлар имкониятларини синаб кўриш, балки Samsung компанияси вакилларидан маслаҳатлар олиш мумкин.

SamsungSmartTV5 ва 6 сериялари ўз имкониятлари билан ҳар қандай мижозни лол қолдира олади. Барча дастурлардан фойдаланиш қулай ва осонлиги сизни ҳайрон қолдиради. 

SamsungSmartTV бошқариш смартфондан фойдаланиш алгоритмига асосланган. Яъни оддий смартфондан фойдаланган ҳар қандай инсон ҳеч бир қийинчиликсиз янги авлод телевизорининг барча техник имкониятларини ўргана олади. 

Телевизорларнинг дастурий таъминот интерфейси истеъмолчига яққол тушунарлидир. SmartTV функцияларини масофавий пульт орқали бошқариш мумкин. Барча имкониятлар «биргина қўлда» ва бир зумда техник ривожланишнинг замонавий имкониятлари қаршингизда намоён бўлади.   

Тилни танлаш имкониятлари учун овозли бошқарув, Wi-Fi орқали интернетга уланиш, веб-браузер орқали ижтимоий тармоқлар, сайтларга кириш, турли дастурлар орқали эса яна кўплаб имкониятлар ҳақида сиз матбуот анжуманида билиб оласиз.  

Телевизорни харид қилган ҳар бир мижозга бонус тариқасида Samsung компанияси ички ўрнатилган AllPlay хизматига бир йил давомида бепул уланиш имконини тақдим этади. AllPlay орқали сиз allmovies.uz, player.uz, шунингдек IP-TV каналларини HD форматда томоша қилишингиз мумкин.

Тақдимотда 43’, 49‘, 55‘ диоганалли 5 серия ҳамда 55‘ диоганалли 6 серия телевизорлари намойиш этилади.

Қачон: 7 июль соат 15:00
Қаерда: “MEDIAPARK” СМ (Қоратош)