Жимми Кауси Жанубий Каролинадаги қатъий режимли қамоқхонадан дрон ёрдамида қочишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар беради.

Телеканалнинг қайд этишича, учувчисиз аппарат ёрдамида номаълум шахслар Каусига эшикни очувчи тиғ юборишган ва у қамоқдан қочишга муваффақ бўлган.

Бироқ қочоқ кўп ўтмай ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланди. Кауси 7 июль куни Техасда қўлга олинди. Ҳозирда полиция воқеани ўрганиб чиқиб, маҳбусга қочишда ким ёрдам берганини аниқламоқда.