Мачу-Пикчу — Инкларнинг синоатли шаҳри (фото)

Lifestyle 09 Июль 2017 13192
Фото: Shutterstock

Мачу-Пикчу — Перудаги 2438 метр баландликда жойлашган, қадимий инкларнинг йўқолган шаҳри ҳисобланади. Тахминан 1440 йилда инклар томонидан асос солинган ва 1532 йилда тўсатдан ҳувиллаб бўшаб қолган шаҳар анча вақт кишиларнинг эътиборидан четда бўлган. Тоғ шамолларининг емириши ва ўт-ўланлар қоплаб олиши туфайли аста-секин йўқлик томон юз тутган шаҳарга 1911 йилда америкалик тарихчи олим Ҳайрам Бингҳэм дуч келади.

2007 йил 7 июлда Мачу-Пикчу жаҳоннинг янги етти мўъжизасидан бири сифатида тан олинади. 13 июль куни Перу президенти Алан Гарсиа бу кунни байрам сифатида нишонлаш ҳақидаги фармонини имзолайди.

Бугун Мачу-Пикчу жаҳоннинг энг машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади: бу ерга Куско шаҳридан поездда келиш мумкин, йўлга уч соатча вақт сарфланади. Бироқ тоққа пиёда чиқишни истайдиганлар ҳам бор, Инклар сўқмоғи бўйлаб чиқиш учун бир неча сутка вақт кетади.

Чўққига етиб борган саёҳатчиларни ибодатхоналар, уйлар, омборлар, ҳаттоки расадхона қарши олади. Шунингдек, мурғак ламалар, альпаклар билан учрашиб, ўз чиройи билан инсон қўли билан яратилган ҳар қандай нарсадан устун турувчи Анд тоғларининг такрорланмас манзараларига гувоҳ бўлиш мумкин. Газета.Ru Мачу-Пикчунинг бетакрор манзаралари акс этган фотогалереяни эълон қилди.

Фото манбаси: Shutterstock

Маҳаллий лама ва альпаклар суратга тушишни жуда ёқтиришади.

 

Фото манбаси: Shutterstock

Мачу-Пикчуга йўл олиш учун энг мақбул йўл Агуас-Кальентес шаҳарчасигача борадиган поездга минишдир. 

Фото манбаси: Pilar Olivares/Reuters

Туристлар учун энг мақбул давр июнь ойидан августгача ҳисобланади. Апрелдан октябргача қуруқ мавсум ҳисобланади (Инклар сўқмоғи февраль ойида ёпилади).

Фото манбаси: Pilar Olivares/Reuters

Фотосуратчилар учун Мачу-Пикчудаги энг қулай об-ҳаво июль ойида кузатилади.

Фото манбаси: Enrique Castro-Mendivil/Reuters

Ҳинду тилидан таржима қилинса Мачу-Пикчу «қўҳна чўққи» маъносини беради.

Фото манбаси: Shutterstock

Ноябрдан мартгача ҳудудда кучли ёмғирлар ёғади.

Фото манбаси: Enrique Castro-Mendivil/Reuters

Ўзининг мўъжаз ўлчамлари билан Мачу-Пикчу йирик шаҳар ролига даъвогарлик қилмайди — унда 180 га яқин иншоот бор. Улар: яхшилаб ишланган тошдан териб бунёд этилган қароргоҳлар, ибодатхоналар, омборлар ва турар жойлардир.

Фото манбаси: Mariana Bazo/Reuters

Шаҳардаги барча қурилиш объектлари анъанавий инк техникасидан фойдаланиб барпо этилган: силлиқланган турли ўлчамдаги тошлар бир бирига жипс ёпиштирилган ва уларнинг орасига бирор аралашма қўшилмаган.

Фото манбаси: Reuters

Мачу-Пикчу 1911 йилда, бу ерга америкалик тадқиқотчи Ҳайрам Бингҳэм келгач ва бу гўшани «Перунинг уникал ёдгорлиги» деб атаганидан сўнг, кенг омма учун машҳур бўлиб кетган.

Фото манбаси: Shutterstock

1983 йилда Мачу-Пикчу ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди ва оммавий сайёҳлик марказларидан бирига айланди.

Кўпроқ янгиликлар