Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви Америка президентининг сафар чоғидаги энг мураккаб дамлари бўлди, деб ҳисоблайди The New York Times. Мақола муаллифининг сўзларига кўра, бу Россиянинг Америкадаги сайловларга аралашуви тарихига у қадар таъсир қилмади, бироқ Трампнинг жамоаси "агар бу учрашувга ё ўтиши, ё ютқазиши керак бўлган синовдек қаралса, АҚШ буни муваффақиятли уддалади.

Трампнинг учрашувда ўзини қандай тутишини ҳатто унинг жамоасидагилар ҳам билишмасди, ҳолбуки, уларнинг сўзларига кўра, Америка президенти Путин билан баҳслашмоқчи бўлган. Ушбу музокараларга қўйилган ягона амалдор, Рекс Тиллерсон, ўз раҳбарини Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви масаласида қатъий позицияда туришга чақирган, аммо у учрашувни "Бу сизнинг ишингизми?" деган саволдан бошлашидан хавфсираган. 

Ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазири учрашувда Трампнинг позицияси у қадар адоватли бўлмаганини таъкидлаган. Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Путин Трампни айбловлар ёлғон экани ва Россия Америкадаги сайловларга аралашмаганига ишонтирган. Шунингдек, Трамп унинг сайланишида Москванинг ўрнини бўрттириб кўрсатишга уринаётган рақибларидан арз ҳам қилган. 

Шу билан бирга, нашрнинг Тиллерсон билан суҳбатлашган, бироқ номини ошкор қилишни истамаган манбага таяниб маълум қилишича, бу масалада Трамп ва Путин 40 дақиқа давомида баҳслашишган. Суҳбат вақти-вақти билан таранг тус оларди ва Путин баланд овозда ҳамкасбидан исботларни талаб қиларди. Бироқ Трамп Америка разведкасининг баёнотларига аввал ҳам шубҳа билдирганди, дея ёдга солади нашр. Бу баҳслардан кейин Трамп Путинга бошқа масалалар, хусусан Сурияни муҳокама қилишни таклиф қилди.