Саломатликка зиён етказмасдан қанча шакар истеъмол қилиш мумкин?

Lifestyle 10 Июль 2017 16559

Инсон кундалик таомида ёғлар ва углеводлар, хусусан шакарни истеъмол қилиш орқали кўп қувват олади. Бу эса, семиришга сабаб бўлади. Агар ушбу тенденция назорат қилинмаса, турмуш кечириш билан боғлиқ касалликларга чалиниш эҳтимоли кучаяди. 

Қандли диабет, юрак-қон айланиш касалликлари ва саратоннинг айрим турлари оғир вазнлилар учун таҳдидлидир. Шуни эътиборга олган ҳолда, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) болалар ва катталар учун «эркин шакар» истеъмол қилиш миқдорини кунлик олинган калориянинг 10 фоизига камайтиришни тавсия қилади. Бу миқдорни яна 5 фоизга камайтириш қўшимча устунлик тақдим этади. 

Эркин шакар моносахаридлар (глюкоза) ва дисахаридлар (сахароза ёки истеъмол шакари) кабиларга бўлинади. Улар ишлаб чиқарувчилар томонидан ширинликлар ва ичимликларга қўшилади. Бундан ташқари, айрим табиий маҳсулотлар, масалан асалда ушбу икки шакар тури ҳам учрайди. 

Моносахаридлар ва дисахаридлар мевалар ва сабзамотлар таркибидаги шакардан фарқланади. Шу билан бирга, мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилиш билан қабул қилинувчи шакарнинг инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши илмий исботланмаган. ЖССТ тавсияси сархил мева-сабзавотларга оид эмас. Шундай экан, иштаҳа тортгунча улар истеъмол қилиш мумкин.


 
Ўртача тана тузилишли инсон кунига 25 грамм шакар тановул қилса етарли ҳисобланади. Бу 6 чой қошиққа яқиндир. Балки, бу рақамни янада камайтириш фойдалироқдир? Ахир, ЖССТ тавсиясига барибир риоя қилинмайди ёки доимий равишда бузилади. Австралия аҳолисининг 59 фоизи кунига 56 граммдан кўп шакар истеъмол қилади. Америкадаги вазият ҳам деярли шундай. Россия фуқароси бир кунда 40-50 граммга яқин шакар истеъмол қилади. 

Айтиш жоизки, шакарнинг катта қисми (75 фоизга яқини) қайта ишланган, қадоқланган маҳсулотлар ва ичимликлар орқали танага киради. Қолгани чой, қаҳва ҳамда ўзимиз тайёрлайдиган бошқа маҳсулотлар орқали қабул қилинади. 

Бунда, эркин шакарнинг энг катта улуши ширин ичимликларга тўғри келади. 600 миллилитрлик ичимликда 40-70 грамм шакар бўлади. Бир стакан газланган ичимликдан сўнг, тетиклашиш сабаби мана шунда. 

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларга қўшиладиган шакар турли номлар илан аталиши мумкин. Шундай экан, маҳсулотлар ёрлиқларидаги маълумотларни диққат билан ўқинг. Матнда қуйидагиларга эътибор беринг: сахароза, глюкоза, маккажўхори сиропи, мальтоза, декстроза, рафинирланмаган шакар, шакарқамиш шакари, мева соки концентрати, меласса кабиларни изланг. 

Шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни камроқ тановул қилишга ҳаракат қилинг. Шоколад ва сўрғич конфетлар, торт, печенье, ширин алкоголсиз ичимликлар, ликёрлар, мевали ва спортчиларга мўлжалланган ичимликлардан четроқ юринг. Икки ҳафта чидасангиз, ўзингизни анча яхши ҳис қила бошлайсиз. 

Кўпроқ янгиликлар