Жанлуижи Доннарумма «Милан»да қолади. Клуб расмий сайти 18 ёшли футболчи билан янги 4 йиллик шартнома тузгани ҳақида эълон қилди.

Янги шартномага кўра, футболчининг бадал пули этиб 70 млн евро белгиланган.

Ўтган ойда футболчи жамоа билан шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган, томонлар айнан бадал пули бўйича келиша олишмаганди. Футболчининг агенти Мино Райола бу бандда нарх 50 млн. евро бўлишини истаган эди, клуб эса 100 млн. евро нарх белгиламоқчи бўлганди.

Шундан сўнг, футболчи «Реал», «ПСЖ» ёки «Ювентус»га ўтиб кетмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалди. Жамоа мухлислари эса футболчининг футболкасини ёқишди, унга турли-туман ҳақоратли сўзлар йўллашди.

Доннарумманинг келишувга рози бўлишига акаси Антонио «Милан»га қабул қилиши бўлган.