Лос-Анжелесдаги Калифорния университетидан минглаб талабалар эвакуация қилинди. Ушбу ҳолат портлаш таҳдиди ҳақида қўнғироқ келиб тушгач, рўй берган. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

Таъкидланишича, барча талабаларни университет ҳудудидаги майдонга йиғишган.

Маълумотларга кўра, кампус полицияси маҳаллий полициядан тергов жараёнида ёрдам кўрсатишни сўради.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳеч ким жабрланмаган.