Олимлар: Ер оммавий қирилиш даврини бошдан кечирмоқда

Жамият 13 Июль 2017 9277

Америкалик олимлар сўнгги ўн йилликларда барча умуртқали жониворлар популяциясининг 30 фоиздан кўпроғи қисқарганини аниқлашди. Бу ҳақидаги илмий иш Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилинган, у ҳақда Стэнфорд университети сайти қисқача маълумот берган. 

Фото: perec.info

Йирик панда йўқолаётган турлар рамзига айланган. Инсонларнинг саъй-ҳаракати билан 2016 йилда у қирилиш арафасида турган жониворлар рўйхатидан чиқариб ташланган. 

Оммавий қирилиш — турларнинг қирилиш тезлиги одатдагисидан тезроқ рўй бераётган ҳолатни англатади. Ер курраси бундай фалокатларни 5 марта бошидан кечирган. Олтинчи қирилиш 66 миллион йил муқаддам динозаврларнинг йўқ бўлиши билан бошланган. Баъзи олимлар у ҳамон давом этаяпти, деган фикрда.

Ҳозир йилига ўртача 2та умуртқали жонивор изсиз йўқолмоқда. Кўпинча бу билинмас тарзда юз беради, чунки экологик тизимга у қадар таҳдидли бўлмайди. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб барча амфибияларнинг 41 фоизи, сут эмизувчиларнинг 26 фоизи қирилиб кетган.

Ўзларининг янги ишида тадқиқотчилар 27.600дан ошиқ қушлар, амфибиялар, сут эмизувчилар ва судралиб юрувчиларнинг яшаш маконларини таҳлил қилишган — бу эса фанга маълум умуртқалиларнинг тенг ярми дегани. Шунингдек, улар 1990 йилдан 2015 йилгача яхши ўрганилган 117та сут эмизувчи турнинг популяцияси нечоғлик қисқарганини ҳам ўрганиб чиқишган.

Олимлар айни пайтда умуртқалиларнинг 30 фоизининг сони ва яшаш макони қисқармоқда, деган хулосага келишган. Бундай жониворларнинг аксарият қисми тропик минтақаларда яшаши, мўътадил иқлимли минтақаларда эса уларнинг сони камроқ эканлиги ойдинлашди. Жанубий ва Жанубий-шарқий Осиёдаги сут эмизувчиларга айниқса қийин — бу ерда ўз яшаш маконларининг 80 фоизини йўқотган барча турдаги йирик жониворлар истқомат қилади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар