Спорт-ТВ: раҳматми ёки миннат?

Спорт 13 Июль 2017 29987

«Спорт» телеканали ҳақида шу вақтга қадар ким яхши гап эшитган? Савол, албатта, риторик. Чунки эшитмаган гапимиз қолмагандир, аммо орасида яхшилари жуда кам. 

«Спорт»ни нималарда айблашмади дейсиз – олиб берилмаган «Класико», трансляцияси қолдирилган Олий лига, ёмон шарҳ, ёмон тасвир, ёмон об-ҳаво, тўфон, булут, бўрон... Хуллас «Спорт-ТВ»ни ёмонлайман десангиз, гап қидириб узоққа бориш шарт эмас: шундай телевизор мурватини буранг, ўзи топилаверади. Ва бу танқидларнинг баъзилари асосли эканини ҳам тан олиш лозим.

Аммо келинг, шу ўринда масаланинг бошқа томонига ҳам қараб қўяйлик. Танқид, талаб ва тош отиш ўз йўлига, аммо «Спорт»нинг яхши ишлари ҳам озми-кўпми бўлганини инкор эта оласизми? Кимдир шундай вақтда телеканалга раҳмат айтганми? Шартми, дейсизми? Шарт! Чунки ёмон ишларни кўриб танқид қилишни билган инсон, раҳмат айтишни ҳам билиши лозим. Ёки бундай эмасми? Ахир холислик даъво қиламиз-ку?!

Масалан, ўтган мавсумдан эътиборан Италия ва Франция чемпионатлари намойиши бошланди, биз «Милан дерби»сини тўғридан-тўғри эфирда томоша қилдик. Неча йилларки Ўзбекистонимизнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўйинини қолдирмай кўриб келамиз. Майли, бунисини ҳам қўя туринг. Эсласангиз, яқинда Конфедерациялар Кубоги бўлиб ўтди. Очилиш ўйинидан тортиб финалгача трансляция қилинди. Тўғри, муаммолар ҳам бўлгандир, аммо амаллашди. Ким учун? Албатта биз — мухлислар учун. Биз эса бурнимизни жийирибгина томоша қилиб олдик. «Қачонгача бошқалардан олиб беради», деб қўйганимиз ҳам бор гап. Раҳматимиз шу бўлса керак-да.

Мен бу гапларни нимага айтяпман? «Спорт» шу вақтга қадар қанча танқид қилинган бўлса, асос бўлган. Дарҳақиқат телеканалда қиладиган ишлар ҳали кўп. Бироқ амалга оширилган меҳнатни ҳам бирров эътироф этиб қўйиш керак-да, дўстим. Мен «Спорт»ни 15 йилдан буён томоша қиламан. Раҳматли Давлат Турдалиевнинг шарҳларини шу ерда эшитганман. Бу масканда Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев ишлаб кетди. Ҳозир улар «Спорт»да йўқ, аммо ишлаган вақтда ҳам тошларни кўп ва хўп отмаганмизми?

Мен ҳозир «Спорт»га раҳмат айтмоқчиман. Миннатсиз, шунчаки раҳмат. Яхшими ёки ёмон, ишқилиб, жаҳон чемпионатларини шу каналда томоша қилиб келаман — раҳмат! Олимпиада, Осиё ўйинлари ва бошқа йирик мусобақаларни ҳам «Спорт»да кузатганман, раҳмат. Насиб қилса, ЖЧ-2018ни ҳам бирга томоша қиламиз ва унинг раҳматини ҳам айтишимга ишонаман. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Биласизми, «Спорт»га энг катта миннатдорчилик нима учун билдирилиши лозим? «УзРепорт» билан рақобатлаша олгани, кучли бешликка кирувчи Италия ва Франция чемпионати трансляциясини харид қилгани ва яна бошқа ишлар учун.

Чунки «УзРепорт»дан фарқли равишда «Спорт» телеканали бюджет ҳисобидан фаолият юритади. Бу ерда ҳамма нарса ҳисоб-китобли, ҳаммасининг жавоби бор. Берадиган қўл сўрайди, оладиган қўл эса жавоб бериши лозим. Биласизми, ёки йўқ, «Спорт» телеканалидан бирламчи вазифа сифатида спортнинг барча турларини ёритиш, тарғиб қилиш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш талаб қилинади. Футболни барчамиз яхши кўрамиз, аммо у қатори бошқа турлар ҳам назардан четда қолмаслиги шарт. 

«Спорт» ТВ мана шундай шароитда ишламоқда. Шунда ҳам имкон қадар футболни кенгроқ ёритиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Мухлислар бирламчи «миллионлар ўйинини» кутишини «Спорт» ТВ яхши билади ва ишонинг, бундан сўнг ҳам трансляциялар кўпроқ бўлишига ҳаракат қилади. 

Фақат бир илтимос: ўша ўйинларни телевизоримиз экранида кўрганда раҳмат айтишни ҳам унутиб қўймайлик, дўстлар. Танқидми? Бемалол! У ҳам керак. Аммо кўнгилни сал кенгроқ қўйиш ҳам керак-да...

Дилшод Тўйчиев

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар