Эрон суди Америка фуқаролигига эга шахсни АҚШ фойдасига жосуслик қилишда айблаб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Fars хабар тарқатган.

Унинг исми-шарифи, жинси, ёши ва бошқа белгилари ошкор этилмаяпти. Фақат у икки фуқароликка эгалиги, шу билан бирга Эрон фуқароси эмаслиги айтилган.

Эрон адлия вазирлиги вакилининг қайд этишича, айбланувчи «разведка маълумотлари йиққан, унга тўғридан-тўғри АҚШдан буйруқ берилган».

Айбланувчида суд ҳукмидан шикоят қилиш учун 20 кун муддат бор.

2016 йил октябрида келиб чиқишига кўра эронлик бўлган америкалик тадбиркор Сиамак Намозий ва унинг отаси суд томонидан 10 йилга қамалганди. Улар ҳам АҚШ билан ҳамкорликда айбланганди.