Япониянинг 130 минг долларлик ҳашаматли Lexus купесига муқобил машиналар

Технология 17 Июль 2017 6459

Япониянинг Lexus компанияси ўзининг ажойиб LF-LC концептини кўргазмадан-кўргазмага олиб борди. Ва ниҳоят, у серияли LC500 купесига айланди. У Россия бозорида 133 минг доллар қийматда сотилмоқда. Бошқа давлатларда у 92 минг доллардан бошланади. Автомобиль концептдан деярли фарқланмайди. У ташқи кўринишидан ўзига хос, салонидан ҳашаматли таассурот уйғотади. Бироқ бу бошқа гран-туризмо автомобиллари харидорларини ўзига жалб этишига кифоя қиладими? Хулоса чиқариш ўзингиздан, сиз қайси бирини харид қилган бўлар эингиз? 

Mercedes-Benz S500 Coupe 4 Matic | 140 минг АҚШ доллари

Япониянинг икки эшикли машинасидан фарқли равишда Россия бозорида сотилаётган барча S-синфидаги купелар (S65 AMG моделидан ташқари) ғилдиракларининг ҳаммаси етакчи. Lexus’нинг асосий рақиби бўлган Mercedes-Benz S500 Coupe 4MATIC ҳам истисно эмас. Унинг нархи 8 миллион 450 минг рублдан бошланади, бу эса, S400 4MATIC бошланғич тўпламидан ярим миллионга қиммат деганидир.

«Беш юзлик»ка 8 цилиндрли, 4,7 литр ҳажмли, 455 от кучига эга мотор ўрнатилган. 4,6 сонияда тезлигини «юз»га чиқарадиган купенинг энг юқори тезлиги соатига 250 км.да чекланган.

S500 4MATIC қўшимча опцияларсиз ҳам етарли даражада жиҳозланган, дейиш мумкин. 

BMW 650i xDrive | 92 000 доллар

F13 кузовида ишлаб чиқилган ва ўз даврини яшаб бўлаётган «олти юзлик»ни «Лексус» муқобили, деб баҳолаш мумкин. Шу билан бирга, у Япония гран-туризмосига қараганда анча арзон туради. 6 цилиндрли BMW 640i xDrive машинаси Россияда 4 750 000 рублдир. Агар мотор цилиндрлари сони жуда муҳим бўлса, 8 цилиндрлини танлаш имкони бор. Бундай 650i xDrive 5 450 000 рубль туради.

BMW 650i xDrive «юраги» – бу доим ёш бўлган 4,4 литрли двигатель бўлиб, у иккита кучайтиргич билан жиҳозланган ва 450 от кучи билан таъминлайди. Вазни 1930 кг. бўлганига қарамай, у 4,4 сонияда «юз»га чиқади. 

BMW бошланғич тўплами Mercedes-Benz купесига қараганда бирмунча камтарона кўринади. Масалан, электрон ускуналар панели учун алоҳида ҳақ тўлаш керак бўлади. Умуман олганда, бу модел «Лексус» учун унчалик ҳам рақобат уйғота олмайди. BMW 8-серия машиналари серияли ишлаб чиқарилиши бошланганида ҳақиқий кураш бошланиши аниқ.

Porsche 911 GTS | 132 700 доллар

911 моделларига V8 мотори умуман қўлланилмаслигини эътиборга олганда, Lexus LC500 моделига ҳам нархи ва жиҳозланиши жиҳатидан яқин бўлган Porsche 911 моделига тўхталамиз. Porsche 911 GTS ҳар кунлик қулайликка эътибор бермайди, балки тамойилларига риоя қилишга уринади. Аммо, ундан фақат дам олиш кунлари фойдаланиш мумкин, дейиш нотўғри бўлади. Унинг бошланғич тўплами – 7 847 000 рубль туради.

Тўғрисини айтганда, салоҳиятли харидор 8 миллион 148 504 рубль эвазига автомат узатмалар қутисига эга моделни сотиб олгани мақбул йўлдир. GTS двигатели — оппозитли 3.0 литрли турбокучайтиргичли «олтилик»дир. Унинг қуввати 450 от кучига тенг. 

Porsche 911 GTS механик узатмалар қутисида 4,1 сонияда тезлигини соатига 100 км.га етказади. PDK русумли АУҚда бу кўрсаткич 3,7 сонияда таъминланади. Унинг энг юқори тезлиги чекланмаган бўлиб, соатига тегишли равишда 312 ва 310 км.ни ташкил этади. Айтиш жоизки, 911 модели BMW «олти юзлиги» сингари конвейерни тарк этади. Яқин келажакда LC500 муқобили сифатида Porsche Panamera майдонга чиқса ажаб эмас.

Bentley Continental GT V8 | 215 000 доллар

GT машиналари орасидаги энг узоқ сотилаётган моделлар қаторини Bentley Continental тугатади. Ҳа, у «Лексус»дан икки карра қиммат туради, бироқ бу яқин ўтмишга хос бўлган ҳақиқий гран-туризмони харид қилиш имкониятини тақдим этади. Энг арзон Continental GT V8 моторли бўлиб, 12 миллион рублдан қиммат туради.

Шу билан бирга, янги авлод Conti модели савдоси бошланиши билан чегирмали савдолар ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Шунча пул эвазига сиз 8 цилиндрли, 4.0 литр, иккита кучайтиргичли мотор ўрнатилган машинани харид қиласиз. Continental GT мотори 507 от кучига эга. 

Жиҳозланган вазни 2,3 тонна бўлган Continental GT V8 100 км/соат тезликка 4,8 сонияда эришади. Энг юқори тезлиги соатига 305 кмни ташкил этади.

Aston Martin DB11 V8 | 198 995 доллар

V8 двигателли Aston Martin DB11 юқоридаги анча аввал ишлаб чиқилган автомобилларга қараганда анча янгидир. Ахир унинг тақдимоти яқинда Гудвудда бўлиб ўтган Тезлик фестивалида ташкил этилди. Ҳозирча, унинг Россия бозоридаги нархи ҳозирча эълон қилинмаган. Машина АҚШда 198 995 доллардан сотилмоқда. 

DB11 купесига ўрнатилган V8 двигатель Германияда ишлаб чиқилади. Mercedes-AMG C63 S капоти остида ҳам айни шу мотор жойлаштирилган. Унинг кучи 510 от кучига тенг. 

8 цилиндрли агрегат машинани роппа-роса 4 сонияда «юз»га чиқара олади.

Энг юқори тезлиги соатига 299 кмдир. 

Lexus LC500 | 133 444

Ниҳоят, бош мавзу Lexus LC500 ҳақида. Унинг савдоси Россияда яқинда бошланди. Lexus учун бу тарихдаги биринчи йирик гран-туризмо ҳисобланади. Купе янги GA-L платформаси негизида барпо этилган. 

Айни вақтда унинг икки хил: LC500 ва LC500h русуми харидорга ҳавола этилмоқда. Аммо, гибрид модификацияси МДҲ бозорига етказиб берилмайди. Бензинли LC500 ҳақида сўз юритилса, унга атмосферали 5.0 литр, 477 от кучига эга V8 мотор ўрнатилган. 

LC500 динамикаси билан ҳаммаси жойида. 10 босқичли АУҚ тортиш кучини орқа ғилдиракларига узатади. Бунинг натижасида автомобиль 4,7 сонияда «юз» тезликка чиқади. LC500 энг юқори тезлиги соатига 270 кмни ташкил этади. 7 886 000 рубллик купени арзон деббўлмаса-да, ёрқин ташқи кўриниши уни бошқа автомобиллардан ажратиб туради. 

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар