Ten Fold Engineering британияликлар жамоаси ўзидан-ўзи "пайдо бўлувчи" модулларни тақдим этди, улар тайёр уйни қурувчилар ҳамда махсус техникани жалб этмаган ҳолда бир неча дақиқа ичида тақдим этиши мумкин. Ҳозирча шундай турар-жойнинг фақатгина прототипи тайёр, бироқ яқин орада лойиҳани ишлаб чиқаришга тушириш режалаштирилмоқда. Кўчмас мулкнинг қиймати 130 минг долларга тенг бўлади.

Мажмуага ҳозирча фақат блок киради. Уни оддий юк машинасида исталган жойга олиб бориб беришади. Жойида эса қурилиш объекти бурилади ва янги уйга кўчиб кириш имкони пайдо бўлади. Ҳаттоки ички коммуникацияларни тортиш ҳам лозим эмас, уларни умумий тармоқларга улашнинг ўзи кифоя қилади. Энг оддий нусха 64 квадрат метр турар-жой майдонидан иборат, йиғилган ҳолда блок 20 куб метрга тенг.

Электр таъминоти ва сувни бериш автоном тизимларга эга. Улар учун қўшимча тўлаш лозим бўлади, бироқ истиқболда бу коммунал тўловларида иқтисод қилиш имконини беради. Шунингдек, уй, офис эгаси ҳар доим янги жойга ўз “биноси” билан кўчиб ўтиши мумкин.