Бекобод туманида ФҲДЁ ҳамда давлат нотариал идорасининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Замонавий ва миллий архитектура ечимлари уйғунлигида қад ростлаган кўркам бинода янги оилаларнинг никоҳини қайд этиш учун тантаналар зали, келин-куёвлар ва фуқаролар учун алоҳида кутиш хоналари, архив ҳамда давлат нотариал идораси жой олган.

Бино замонавий жиҳозлар, алоқа ва коммуникация воситалари билан таъминланган. Унда йигит-қизларни ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш сабоқлари, рўзғор сирларидан хабардор этувчи ”Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларини ўтказиш учун барча қулайликлар яратилган.

Шу куни янги “Бахт уйи”да ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга “Никоҳ гувоҳнома”си топширилди.