«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Деле Алли 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида йилнинг энг қиммат футболчиси деб топилди. Рейтинг Soccerex портали томонидан ишлаб чиқилган. 

АПЛнинг 37 учрашувида майдонга тушган футболчи 18 гол киритганди. Унинг трансфери 82,6 млн еврога баҳоланган.

Иккинчи ўринда «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўрин олган бўлиб, унинг нархи 61,7 млн еврога бахоланган. Учинчи ўринда Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле қайд этилган бўлиб, унинг нархи 60,9 млн евро этиб белгиланган.

Дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари ТОП-10лиги
1. Деле Алли («Тоттенҳэм») — 82,6 млн. евро; 
2. Килиан Мбаппе («Монако») — 61,7 млн евро; 
3. Усмон Дембеле («Боруссия» Д) — 60,9 млн евро; 
4. Лерой Сане («Манчестер Сити») — 51,1 млн евро; 
5. Марко Асенсио («Реал») —  42,7 млн евро; 
6. Габриэл Жезус («Манчестер Сити») — 42,6 млн. евро; 
7. Маркус Рашфорд («Манчестер Юнайтед») —  40,6 млн евро;
8. Жанлуижи Доннарумма («Милан») — 40,5 млн евро; 
9. Тимо Вернер («РБ Лейпциг») — 35,6 млн евро; 
10. Кингсли Коман («Бавария») — 35 млн евро.