Хитой шарқидаги Янгчжоу шаҳрида жойлашган китоб дўкони ва кутубхонани кўзгу иллюзиясидан фойдаланиб, «поёнсиз» лабиринтга айлантиришди, деб ёзади Tjournal

Кутубхона интерьерини Шангҳайдаги XL-Muse Architects студияси лойиҳалаган, улар хитойлик шоирлар томонидан мадҳ этилган, тошдан ясалган аркасимон кўприкларга эга Янгчжоудаги машҳур каналдан илҳомланишган.

Янги дизайннинг ғояси шундан иборатки, бу ерга ташриф буюрган одам ўзини «китоблар дарёси»га тушиб қолгандек ҳис қилмоғи керак.

Фото @emmi.chen
Фото @yyouuuuuuuu
Фото XL-Muse Architects
Фото XL-Muse Architects
Фото Weibo

Лекин дўкондаги болалар адабиёти зали услуб жаҳатидан пича фарқланади: унинг безатилиши юлдузли осмон остидаги тунги шаҳарни эслатади. 

Фото XL-Muse Architects