Лотин Америкаси мамлакатларида аномал совуқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда: кундузи ҳаво ҳарорати 20 даражагача тушиб кетди, деб хабар бермоқда Misiones портали.

Ҳафта қитъанинг кўплаб шаҳарларидаги кучли қор билан боғлиқ мураккабликлардан бошланди. Совуқ атмосфера гирдоби жанубдан шимолга қараб ҳаракат қилмоқда ва Жанубий Бразилия, Парагвай, Перу ҳамда Уругвайнинг баъзи минтақаларига етиб борди.

Хабар қилинишича, Аргентинанинг турли ҳудудларида қаттиқ совуқлар сабаб камида тўрт киши ҳаётдан кўз юмган.

Уругвайда ҳаво ҳарорати -10 даражага қадар тушиб кетди, яқин кунларда кучли қор ёғиши кутилмоқда.