Интернетдаги йирик “қора бозор” Трамп кўрсатмасига биноан ёпилди

Технология 21 Июль 2017 5824

Интернетнинг йирик ноқонуний савдо майдони ҳисобланган AlphaBay Америка махсус кучлари томонидан халқаро кибержиноятчиликка қарши кураш доирасида ўтказилган амалиёт чоғида ёпилди. Бу амалиёт президент Дональд Трампнинг бевосита кўрсатмаси асосида амалга оширилган. Reuters агентлиги мамлакат бош прокурори Жефф Сешнс сўзларига асосланган ҳолда шу ҳақда хабар қилмоқда. “AlphaBay бир йиллар муқаддам ишга туширилган бўлиб, ёпилиш вақтида 2013 йилдаги Silk Road майдончиси ҳажмидан 10 карра йирик эди”, - деган ФҚБ директори в.б. Эндрю Маккейб. 

Интернет фойдаланувчилари Tor браузери орқали сайтга кириб, биткоинлар воситасида харидларни амалга оширишган. Унда гиёҳванд моддалар, қурол ва киберҳужумлар учун дастурий таъминотлар сотилган. 

Сешнснинг сўзларига кўра, AlphaBay майдонида 40 минг сотувчи, 200 минг харидор рўйхатдан ўтган. Унда 250 мингдан ортиқ турли товар ва хизматлар сотилган. Хусусан, 238 сотувчи героин таклиф қилинган. 5 июль куни AlphaBay асосчиси ҳисобланган канадалик Александр Казес Таиландда ушланган эди.
 
У бир неча кундан сўнг қамоқхонада ўзини ўлдирди. 

Бундан аввалроқ, июнь ойида шунга ўхшаш яна бир интернет савдо майдони Hansa Market ёпилганди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24716 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11974 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83203 Ўзбекистон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 1341 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 677 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2773 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1288 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 756 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5365 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1241 Жамият
Кўпроқ янгиликлар