Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳимоячиси Аднан Ораховац фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди. Бу хабарни «Пахтакор» клуби матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

26 ёшлик футболчи ижтимоий тармоғидаги пости орқали «Пахтакор»га ўз миннатдорлигини билдирган ва энди Самарқанднинг «Динамо» клуби шарафини ҳимоя қилишини маълум этган.