Исроиллик ҳарбийлар кеча уч исроилликни пичоқлаб ўлдирган фаластинлик яшаган қишлоқни тўсиб қўйишди. У ерда тинтувлар ўтказилмоқда ва ушбу шахс яшаган уй бузиб ташланиш арафасида, деб хабар бермоқда Исроил армияси матбуот хизмати.

Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги Нева-Цуфдаги теракт оқибатида уч исроиллик ўлдирилди. Яна бир инсон – кекса ёшли аёл пичоқ билан етказилган жароҳатлар туфайли шифохонага олиб кетилган.

"Халамишдаги терактдан сўнг… "Биньямин" бригадаси Хобар қишлоғида кенг кўламли амалиётни бошлади, террорчи шу ерлик бўлган. Амалиёт давомида бригада ҳарбий хизматчилари, махсус бўлинмалар жангчилари ва умумий хавфсизлик хизмати ходимлари қишлоққа кириш ҳамда ундан чиқишни тўсиб қўйишди", - дейилган матбуот релизида.

"Ҳарбий хизматчилар террорчининг уйини бузиб ташлашга тайёргарлик кўришмоқда, тинтувлар ўтказишмоқда ва унинг акасини ҳибсга олишди", - дейилади хабарда.