«Биз у қолишини истаймиз»

Спорт 23 Июль 2017 14060

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Ювентус»га қарши учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Биз бир мақсад йўлида муштарак бўлдик. «Барселона» рақиб кучли бўлишига қарамасдан, ўйин давомида тўпни назорат қилди. Ўйин давомида ўз кучимизга бўлган ишонч ортиб борди. Мен «Ювентус» устидан қозонилган ғалабада кўп ижобий жиҳатларни кўрдим», —  дея Вальверденинг сўзларини келтирган Goal.

У каталонияликлар жамоасида Неймарнинг ўрни жуда муҳим эканини қайд этиб ўтган.

«Барселона»ни Неймарсиз тасаввур қилиб бўлмайди. У биз билан қолишини хоҳлаймиз, унинг ўрни жамоамизда жуда муҳим. Бу кўриниб турибди», —  дея қўшимча қилган мутахассис.

Неймарнинг дубли эвазига «Барселона» «Ювентус»дан устун келди ва маълум маънода ўтган мавсумда ЕЧЛдаги мағлубият учун қасос олди.

Бундан аввалроқ Америкадаги ESPN нашри Неймар «Пари Сен-Жермен» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар