Япониянинг Mitsubishi Motors автомобилсозлик компанияси Expander номли серияли ишлаб чиқарилувчи минивэнини намойиш қилди. У ўзида минивэн ва кроссоверга хос жиҳатларни мужассамлаштирган. Янги модель тақдимоти 10 август куни Халқаро Жакарта автосалонида бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати. 

Машинанинг габарит ўлчамлари 4475*1750*1700 миллиметрдир (бўйи-эни-баландлиги). Йўл билан кузов оралиғи 205 миллиметрга тенг. 

Mitsubishi Expander XM концептининг серияли намунаси ҳисобланади. Компаниянинг уқдиришича, модель «минивэннинг ажойиб универсаллиги ва қулайлиги, шунингдек, Mitsubishi Motors компаниясининг SUV тоифасидаги машиналарига хос бўлган техник хусусиятлар, мустаҳкамлик ва ҳаракатланиш кўрсаткичларига эга бўлади». 

Автомобиль уч қатор ўриндиқларга эга. Унда 7 киши ўтира олади. 

Олд ғилдираклари етакчи бўлган машина 1,5 литр, 4 цилиндрли бензинли мотор билан жиҳозланади. Ҳозирча двигатель от кучи маълум қилинмаяпти.