Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда

Lifestyle 25 Июль 2017 21386
Фото: Лю Синцзе

Бугунги кунда майнинг билан уйда ҳам шуғулланишмоқда. Бироқ, бу турдаги «фермалар»ни кончилик фаолияти билан боғлаш нотўғри бўлади. Hi-Tech Mail.Ru бутун дунёдаги майнинг-фермалар ҳақида ҳикоя қилувчи суратларни жамлади. Демак, йирик сармоялар, сўнгги техника ва биткоин орқали даромад кўриш ҳақида. 

Майнинг билан ким шуғулланади?

Дунёдаи таниқли майнерларни 2 гуруҳга ажратса бўлади: биринчи гуруҳга даромад кўришни хоҳловчилар ва иккинчи гуруҳга майнинг ва блокчейн ҳаёти мазмунига айланганларни киритиш мумкин. Биринчи гуруҳга нафақат биткоинлар ва эфирда (Ethereum блокчейни валютаси) даромад қилганларни, балки шу билан бир қаторда сармоядорларни фаол жалб қилганларни киритиш мумкин. Масалан, Genesis Mining «булутли майнинг»да ҳам пул ишлайди. Иккинчи гуруҳдагилар Гвидо Рудольфига ўхшаш кишилардир. У ҳақиқий биткоин устаси бўлди. Гвидо ташландиқ фабрика биносида майнинг-фермани барпо этди. Эндиликда у фермасини барчага намойиш этмоқда, маърузалар ўқиб, семинарлар ташкил этмоқда. 

Агар криптовалюталар сиз учун ноаниқ мавзу бўлиб, «блокчейн» ва «майнинг» нималигига қизиқсангиз, тезроқ ўрганиб олишни тавсия этамиз. Агар майнинг ҳақида қандайдир ахборотни ўтказиб юборган бўлсангиз, бизнинг кўрсатмаларимизга риоя қилинг. 

Томи кўк рангдаги бино Хитойдаги энг йирик биткоин-фермалардан биридир. У Тибет тоғлари билан чегарадош Сичуань вилояти тоғларида жойлашган. Фото: Лю Синцзе

Кучли ҳаво айлантириш тирқишларига эътибор беринг. Хитойдаги фермаларнинг ўзига хос жиҳати – халқ ҳомийлигидир. Улар майнингга пул беришади ва сўнгра жараённи смартфон орқали уйларида кузатишади. Фото: Лю Синцзе

Фермалардан бирининг улкан хонаси ва зерикиб турган икки ишчиси. Бу каби фермаларда маҳаллий аҳоли вакиллари ишлайди. Улар умумтураржойларда яшашади.  Фото: Лю Синцзе

Ферма ходими бузилган машинани таъмирламоқда. Яқинда бу ерга AntMiner S7 (490 доллар) машиналари харид қилиб, ўрнатилди. Улар бирмунча эскирган AntMiner S5 ўрнини эгаллади. 550 дона туну кун ишлаб, бир суткада 2,5 биткоин ишлаб чиқаради. Бир биткоин 2750 доллар атрофида экани ҳисобга олинса, бир кунда 6 минг долларга яқин пул ишлаб чиқарилади. Фото: Лю Синцзе

Ишчилар янги майнинг машиналарни йиғишмоқда. Хитой фермаларининг жозибадорлиги шудан иборатки, бу ерда ишчилар ва электр энергиясси арзон. Фото: Лю Синцзе

Суратда Хитойдаги энг йирик майнинг фермалардан бирининг омборхонаси. Ҳозирдаёқ, унга барча биткоин-тармоқнинг 5 фоиз хеш қуввати тўғри келади. Қурилиши тугмаган ферма ҳар бирининг узунлиги 150 метр ва эни 20 метрни ташкил этувчи 4та шундай ангардан ташкил топади.  Фото: Jacob Bitsmith

Суратдан кўриш мумкинки, бу фермадаги барча нарса арзон: малакасиз ишчилар, ер ва ускуналар ҳам. Фото: Twitter

Дунёнинг энг йирик майнинг-фермаларидан бирида нам картонли совутиш тизими ишлайди. Совуқ сув картонлар узра оқади вентиляторлар воситасида буғланади. Фото: Jacob Bitsmith

Тунги вақтда ASIC майнинг машиналари ажойиб кўринади. Бу вақтда ҳатто фермада турганингни ҳамда у ерда фақатгина янги машиналар қиммат туришини унутасан.  Фото: Jacob Bitsmith

Хитойнинг Гуйчжоу вилоятидаги фермага ўрнатилган майнинг машиналар. Мамлакатдаги аксарият фермалар каби имкон қадар камхарж. Машиналар биткоин ва эфир ишлаб чиқаради. Фото: The New York Times

Суратда Genesis Mining фермасининг “Энигма”си. Исландияда жойлашган Ethereum фирмаси билан ишлайди. Фото: YouTube

Исландиянинг совуқ иқлими, арзон электр қуввати ва тез интернет сабаблии эфир таннархи (Ethereum тармоғи валютаси) жуда паст. Фото: YouTube

Genesis Mining ўзига хос майнинг фирмадир. Гап шундаки, у фақат майнинг билан шуғулланмайди, балки булутли майнингга ҳам рухсат беради. Яъни мижозлар шартнома тузиб, бу ерда майнинг олиб боришади.  Фото: YouTube

Швейцариянинг Линтайл шаҳридаги ферма камтарона интерьери билан эътиборга молик. У биткоин кашшофларидан бири Гвидо Рудольфига тегишли. Фото: YouTube

Гвидо фермаси бир вақтлар фабрика бўлган бинода жойлашган. Бинода машиналарни совутиш бирмунча қимматга тушади, аммо Гвидога кўра, бу унчалик ҳам аҳамиятли эмас. Фото: YouTube

Одатда майнерлар одамови бўлишади. Лекин Гвидо инсонларга блокчейн ва биткоин борасида таълим беришнии режалаштирган. Масалан, 16 апрелда у фермасида очиқ эшиклар кунини ўтказди. Фото: YouTube

Суратда Ҳонконгдаги майнинг фермалардан бири. Унда юзлаб ASIC чиплари ўрнатилган рафларни кўриш мумкин. 3 хонали хонадон майдонига тўғри келувчи ферма молиявий марказдан 12 км узоқликдаги Квайчун туманида жойлашган. Фото: CNN Money

Айни ферма. Шкафларда майнинг учун математик вазифаларни бажараётган серверлар жойлашган. Жуда ҳам сокин, фақат машиналарнинг визиллаши эшитилади. Фото: CNN Money

Суратда ASIC чипларидан чиқувчи ҳарорат совутувчи суюқликни қайнатмоқда. Ҳонконг фермасида суюқлик воситасида совутиш йўлга қўйилган. Бу майдон ва электр муаммосини ҳал этишга ёрдам беради. Фото: CNN Money

Улкан радиаторлар ферма ташқарисига ўрнатилган бўлиб, чиплар ишлаб чиқарган иссиқликни ташқарига ҳайдайди. Фото: CNN Money

Буниси Россиянинг энг йирик фермаси. У совутиш ва электрэнергияси билан таъминлаш бўйича улкан муҳандислик ғоясининг ҳаётга татбиқидир. Фермага 3 минг дона AntMiner S9 машинаси ўрнатилган. Унинг хешлаш умумий қуввати 38 PH/S. Фото: hi-tech

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар