Янги ўқув йили учун 730 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширди

Ўзбекистон 26 Июль 2017 9969

Ўзбекистон Президентининг «2017 —2018-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларига 2017—2018-ўқув йилига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жорий йилнинг 15 июлида якунланди. 

Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, бу йил республика бўйича 59та олий таълим муассасаси ва уларнинг 12та филиалига 729947 нафар абитуриентдан ариза қабул қилинди. Ўртача танлов кўрсаткичи бир ўринга 10.9тани ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2016 йилда 663304 нафарни бир ўрин учун 11,5тани ташкил қилган эди.

Энг кўп абитуриентлар ҳужжат топширган олий таълим муассасалари:
Термиз давлат университети — 36546 нафар (2016 йилда 37676 нафар)
Қарши давлат университети — 29529 нафар (2016 йилда 26332 нафар)
Фарғона политехника институти — 27566 нафар (2016 йилда 24334 нафар)
Жиззах давлат педагогика институти — 26970 нафар (2016 йилда 25878 нафар)
Фарғона давлат университети — 26618 нафар (2016 йилда 22135 нафар)
Андижон давлат университети — 25850 нафар (2016 йилда 25991 нафар)
Самарқанд давлат университети — 24515 нафар (2016 йилда 22590 нафар)
Урганч давлат университети — 22579 нафар (2016 йилда 20065 нафар)

Энг катта конкурс:
Қарши давлат университети — ўртача 1 ўринга 21,1 та
Андижон давлат университети — ўртача 1 ўринга 21,0 та
Андижон тиббиёт институти — ўртача 1 ўринга 20,5 та
Термиз давлат университети — ўртача 1 ўринга 20,3 та
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали — ўртача 1 ўринга 18,7 та
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали — ўртача 1 ўринга 18,7 та
Ўтган йиллар давомида абитуриентлар умумий сонининг ўсиш динамикаси қуйидагича бўлган:

2011 йил — 418724 нафар
2012 йил — 432110 нафар
2013 йил — 480540 нафар
2014 йил — 540229 нафар
2015 йил — 605947 нафар
2016 йил — 663304 нафар
2017 йил — 729947 нафар

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар