Ноодатий ва тансиқ таомларни хуш кўрувчи хўрандалар кўнглидан аллақачон жой олишга улгурган China shashlik ресторани ўз тармоғини кенгайтирди. 15 июль куни Тошкентнинг яна бир қайноқ нуқтаси - Чилонзор тумани, "Шуҳрат" чорраҳасида рестораннинг янги филиали иш бошлади. Очилиш маросимида меҳмонлар учун чиройли тадбир ташкил этилди. Маросимнинг махсус меҳмони сифатида Нилуфар Усмонова йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

China shashlik ўзи нима? 

Бу тансиқ таомни эшитмаган, билмаган ёки ҳали татиб кўришга улгурмаганлар учун таништириб ўтамиз. China shashlik - Хитой миллий таомчилиги анъаналарига асосланиб тайёрланадиган мазали ва таъми бетакрор кабоб ҳамда егуликлар масканидир. Бу ерда мижозларга фақатгина сифатли ва ҳалол маҳсулотлардан тайёрланган таомларни тақдим этишади.

Айтгандек, маҳсулотлар таркибида чўчқа гўшти каби масаллиқлардан фойдланилади, деб ўйлайдиганлар диққатига! China shashlik тайёрлашда фақатгина махсус зираворлар Хитойдан келтирилади, қолган маҳсулотлар эса ўзимизники. Шундай экан, ҳеч қандай шубҳага ҳожат йўқ. 

Нархичи? 

Биламизки, сифатли маҳсулот ҳар доим қиммат бўлади. Худди шундай кафе ва ресторан тармоқларидаги хизмат кўрсатишнинг сифатлилиги ва таклиф қилинадиган таомнинг мазалиги унинг қийматига таъсир ўтказади, нархини юқори қилади.

Аммо China shashlik ресторанлари тармоғидаги шашлик маҳсулотлари ўта мазали, юқори малака асосида тайёрланган ва шу билан бирга энг ёқимлиси - жуда чўнтакбоп ҳам. 

Яна бир янгилик!

Тез кунда China shashlik ресторани шаҳарнинг бир қатор мавзеларида ўз тармоқларини ишга туширишни ҳам мўлжаллаган.

Буларнинг бари мижозлар талаби ва таклифидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда. 

Сизда ҳам ушбу тансиқ таомни тановул қилиш истаги туғилдими? У ҳолда дўстларингиз, оила аъзоларингизни олиб, қуйидаги манзиллар бўйича келаверинг: 

Тошкент шаҳри, "Ганга" мавзеси
Тел: +99893 377-44-77

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Шуҳрат" чорраҳаси
Тел: +99899 800-44-77

Facebook: www.facebook.com/Chinashashlik1