Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг сармояси 27 июль куни 3,8 млрд долларга ошди ва у Forbes талқини бўйича ер юзининг энг бой кишилари рўйхатида бешинчи ўринни қайд этди. Цукерберг бу билан мексикалик бизнесмен Карлос Слимни ортда қолдирган.

Forbes маълумотига кўра, Цукербергнинг шахсий бойлиги 71, 7 млрд долларга етган. 27 июлдаги савдоларда Facebook компанияси акциялари иккинчи квартал бўйича 5 фоизга қимматлашган.

Компаниянинг 2017 йил биринчи ярмидаги соф даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 бараварга ошган ва 6,959 млрд долларни ташкил этган.

Натижада Цукерберг мексикалик бизнесмен Карлос Слимни олтинчи ўринга тушиб қолишига сабабчи бўлган. Айни пайтда мексикаликнинг сармояси 68,7 млрд долларни ташкил этмоқда.