Аввал хабар берилганидек Ўзбекистонда Wi-Fi тармоқларини бошқариш тизими Sensorika МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Республикадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинган "Симсиз фойдаланиш оммавий нуқтасини ташкил этишда ахборот хавсизлиги оммавий ташриф жойларида симсиз фойдаланиш оммавий нуқтаси фойдаланувчисини идентификация қилиш, унинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги хатти-ҳаракатлари тўғрисида ахборотларни йиғиш ва сақлашга имкон берувчи махсус дастурий-техник воситаларни ўрнатиш ҳамда симсиз фойдаланиш оммавий нуқтаси фойдаланувчисини идентификация қилиш" қонун лойиҳаси талабларига жавоб бериши билан эътиборга лойиқдир.

Ушбу тизим яқинда Unicon ДУКда давлат экспертизасидан ўтказилди ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан №035 рақами остида рўйхатдан ўтказилиб, вазирлик гувоҳномаси берилди.

Ушбу тизим, асосан, боғлар, кафе, ресторан, меҳмонхона, интернет-клуб ва wi-fi тармоғи бор ҳар бир ташкилот учун мўлжалланган бўлиб, у қуйидаги вазифаларни бажаради:

- Админпанель орқали статистик маълумотларни кун, ой, йил кесимида кўриш: фойдаланувчилар сони, сарф қилинган трафик миқдори, пул тушуми ва бошқаларни назорат қилиш;

- Юклаб олинадиган маълумотлар ҳажми, тезлик, вақт ва нарх билан чекланган ҳолда тарифлар яратиш, улар бўйича статистик-ҳисоботлар ва пул тушумларини онлайн тарзда кўриб бориш;

- Чекланмаган интернетли тарифлар яратиш ёки ойлик абонент тўловли тарифлар яратиш орқали доимий мижозлар сонини ошириш ва маркетинг назорати имконияти;

- Интернет трафикни сотишдан тушган фойдани кунлик, ойлик ва йиллик кесимларда кўриб бориш имконияти;

- ҳар бир мижозга автоматик тарзда логин ва пароль яратиш ва уни СМС орқали жўнатиш имконияти;

- Жўнатилган СМС ва уланган мижозлар сонини кун, ой, йил кесимида кўриш имконияти;

- Тизимдаги онлайн фойдаланувчиларни назорат қилиш, ўчириб қўйиш ёки МАС-адрес бўйича умуман тақиқлаб қўйиш имконияти;

- Порнографик ҳамда вирусли сайтларни автоматик равишда чеклаш, уларни Google ҳамда Яндекс қидирув тизимларидан ҳам олиб ташлаш, ушбу маълумотлар базасининг ҳар кунлик янгиланиб бориши (Яндекс ДНС билан ҳамкорликда);

- Уйга ўрнатилган тақдирда, фарзандлар учун кечки вақт интернетни автоматик чеклаш ёки ўчириш имконияти;

- Интернет тезликни фойдаланувчилар ўртасида оптимал тақсимлаш имконияти;

- Ўз корхонасининг логотипини кириш саҳифасига ўрнатиш имконияти;

- Ижтимоий тармоқлар (Facebook, Twitter, Vkontakte ва Odnoklassniki) орқали кирганда мижозларга бепул интернет тақдим қилиш, бу интернетнинг қанча вақт, тезлик ёки маълумот юклаб олиши учун алоҳида чекловлар ўрнатиш;

- Ижтимоий тармоқ орқали кирган мижозга ўз саҳифасида Сизнинг интернет-саҳифангизни дўстлар билан баҳам кўриш имкониятини бериш шарти билан интернетга киришига рухсат этиш;

- Ижтимоий тармоқлар орқали кирган мижозларнинг маълумотлари (туғилган куни, яшаш жойи, ёши, жинси ва бошқа очиқ маълумотлар) неча маротаба ва қачон сизнинг бепул интернетингиздан фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг админпанелингизда йиғилиши оқибатида улардан маркетинг мақсадида фойдаланиш имконияти;

- Ижтимоий тармоқда йиғилган мижозларингиз ва СМС орқали йиғилган телефон рақамларга чегирмалар, акциялар ва тадбирларингиз ҳақида тўғридан тўғри хабар бериш имконияти.

Ушбу маълумотлар админпанелда статистик графиклар асосида йиғиб борилади ва корхона раҳбари бу маълумотларни дунёнинг исталган жойидан ўзининг логин ва махфий кодини териб кириши ҳамда таҳлил қилиши мумкин бўлади.

Бу тизимга уланиш учун ҳеч қандай сервер ёки мураккаб қурилмаларнинг керак эмаслиги, дастур учун махсус лицензиялар сотиб олишнинг ҳожати йўқлиги, тизимнинг глобал серверлари “Ўзинфоком” дата-марказида, Tas-ix зонасида жойлашганлиги билан ажралиб туради.

Мижоз уланиши учун бир дона Mikrotik қурилмаси интернетнинг кириш жойига ўрнатилади. Ойлик абонент тўлови тўлангач, мижоз фаол ҳолатга ўтказилади ва шахсий кабинетга кириш учун рухсат берилади.

Қўшимча маълумотларни Hotspot.uz сайтидан ёки Телеграмдаги @Hotspot_uz каналидан билиб олишингиз мумкин.