Жаҳонда автомобиллар сотиш бўйича янги етакчи аниқланди

Технология 28 Июль 2017 24316

Nissan-Renault Франция-Япония бирлашмаси 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича автомобиллар сотиш бўйича илк бор жаҳон етакчисига айланди. У Volkswagen, Toyota ҳамда General Motors компанияларини ортда қолдирди. Бу ҳақда Associated Press альянс маълумотларига асосан хабар берди.

Таъкидланишича, Nissan-Renault 2017 йилнинг январь-июнь ойлари давомида бутун жаҳон бўйлаб 5 млн 268 мингдан ортиқ автомобиль сотган.

Шу билан бирга, иккинчи ўринни эгаллаган Volkswagen тахминан 5 млн 155 минг автони сотди.

Учинчи ўриндаги Япониянинг Toyota корпорацияси 5 млн 129 минг автомобилни харидорларга етказиб берган. General Motors компанияси эса тахминан 4,7 млн машинани сотди.

Nissan вице-президенти Жожи Тагаванинг маълум қилишича, сотувлар ҳажми «агарда бу даромаднинг ошишига олиб келмаса, ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас».

«Биз биринчи ёки иккинчи, учинчи ўринни эгаллаганимиз – мени қизиқтирмайди. Бу бизнинг компания мақсади эмас», - деди у.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56198 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5547 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113058 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11020 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21207 Ўзбекистон
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:04 1928 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 559 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 666 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2131 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 847 Жамият
Кўпроқ янгиликлар