Боку супермаркети харидорни ҳушдан кетгунча музлатгичга қамаб қўйди

Жамият 29 Июль 2017 12399

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳридаги супермаркетлардан бири харидорни ҳушидан кетгунча музлатгичга қамаб қўйди. Жабрланувчи аллақачон полицияга мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда Vesti.Az портали.

"Бокунинг Freshmart супермаркетида истеъмолчига нисбатан қўпол муносабатда бўлиш ҳолати қайд этилди. Супермаркет маъмури Бокунинг 37 ёшли фуқароси Фируз Гахраманов ва унинг дўсти Наврўз Садиевни қиммат устарани ўғирлаганликда айблаб, улардан 750 манат (441 АҚШ доллари) тўлашни талаб қилган. Акс ҳолда, улар билан қўриқчилар шуғулланиши билан таҳдид ҳам қилган", — деб ёзади портал.

Шундан сўнг, Садиев рози бўлиб, уйига бориб пул олиб келишини айтган, орадан бир неча соат ўтгач, талаб қилинган пулни тўплай олмаганини билдириб, қўнғироқ қилган. 

"Ўшанда маъмур ва қўриқчилар Ф. Гахрамановни куч билан музлатгич хонага қамашган ва ҳушидан кетгунича у ерда ушлаб туришган. Сўнгра, уни супермаркет биносида ярим тунгача сақлаб, кейин қўйиб юборишган. Ф. Гахраманов ушбу ҳолат юзасидан полицияга мурожаат қилганини билдирди", — дейилади Vesti.Az хабарида.

Кўпроқ янгиликлар