Кун.uz таҳририяти Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида Мажидов тест синовлари билан боғлиқ вазият ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

“Биласизлар, бу жараёнга аралашадиган жуда кўп факторлар бор. Олий ўқув юрти мана шуларнинг бўлишидан манфаатдор эмас. Олий ўқув юрти энг яхши талабларни ўзига йиғиб олиш ҳаракатида. Яна айтаман, олий ўқув юрти бу ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қилади. Техник жиҳатдан ҳам бор, ташкилий жиҳатдан ҳам бор. Икс-вариант, деган нарсани ҳозир эшитиб турибман. Бу нарса аслида чалғитиш варианти. Маълум бир одамлар бундан фойдаланиб қолмоқчи бўлади. Буни ҳар йили кўрганмиз. Афсуски, кўп одамлар алданиб қолмоқда. Қанақасига ҳамма вариант ечилган ҳолда кўчада юриши мумкин. Бунақаси йўқ. Тўғри ҳаммага ҳар хил вариант тушади, лекин ўзини кучига ишониш керак. Ҳозирги бизнинг тест тизимимизда агар билими бўлса, ўзига ишонса, тайёргарлиги кучли бўлса, юқори баллни олади. Унинг баллини пасайтириб, ўзгартиришнинг ҳеч қандай иложи йўқ. Кўпроқ ўзига ишониш керак. Четга қараб, қаердадир икс-вариант экан, дейиш керак эмас”, - дейди Олий таълим вазири.