Кун.uz таҳририяти Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан очиқ мулоқот ўтказди.

Вазир Ўзбекистон ОТМларидаги ўқитиш тизими ҳақида тўхталиб ўтар экан, кўпчилик университетларнинг ўзида турли даражада бошқарув тизими йўлга қўйилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, жаҳонда тан олинган университетларнинг тажрибасини олиш лозим. 

“Бунда ўқув мазмуни, ўқитиш дастурлари бизда жаҳон андозаларидан жуда ҳам қолиб кетган, деб бўлмайди. Чунки, ҳар ҳолда олий ўқув юртларида илм билан шуғулланадиган педагогларимиз салоҳияти бор. Мавжуд тажриба ўрганилади. Ўтган йили барча йўналишлардаги ўқув режаларини ишлашда 5-6 та ривожланган давлатлардан ўқув режалари олинди. Уларники ҳамда ўзимизники олиниб, солиштирилди. Ўқитиладиган фанларда жуда ҳам катта фарқ мавжуд эмас. Фақат улардаги тизимда ўзи танлайдиган фанларнинг миқдори кўпроқ. Аниқ бир йўналишга 40-45 та фан қўйган бўлса, уларникида 100-150 фан. Қанақасига? Аслида улар ўқитадиган фан ўша 40 та ҳам эмас. Лекин танлаб оладиган фанлари кўпроқ. Фаннинг дастурига келсак, бизда йўқ, лекин ўрганилиши долзарб бўлган фанлар қўйилди. Кейинги поғона дастур даражасига тушди. Буни чуқурроқ билиш учун адабиёти керак. Нимадан, қайси адабиётдан ўқимоқда? Бу ҳам кўриб чиқилди. Бунда ҳам бизники янгиланди. Баъзи соҳаларда кўп нарсалар янгиланди. Бу жараён доимийдир. Бу ерда тил билиш масаласи ҳам бор”, - дейди Мажидов.