Тошкент йўловчи транспортининг бошқарув тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон 29 Июль 2017 17166

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 28 июлдаги 981–сонли қарорига асосан Ҳосил Ҳусанович Халматов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар Х.Халматов “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари – бош муҳандис лавозимида фаолият олиб борган. 

Х.Халматов 2004 йилдан буён Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг аъзоси ҳисобланади. 2014 йилдан эса ушбу партиядан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг депутатлигига сайланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментининг асосий вазифалари барча транспорт турлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбул ҳолга келтириш, шаҳарда йўловчи ташиш бўйича буюртмачи вазифасини бажариш, лицензиялар бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда йўловчи ташиш йўналишларини қатъий тендер асосида белгилаш, рақобат муҳитини вужудга келтириш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча йўловчи ташувчилар (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги йўловчи ташувчи корхоналар ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятлар) учун транспорт хизматлари бозорида тенг шароит яратиш, жамоат транспорти иши натижаси ва самарадорлигини баҳолаш ҳамда бошқалар ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар