Трамп Оқ уй аппарати раҳбарини ўзгартирди

Жаҳон 29 Июль 2017 3842
Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятида ходимларни ўзгартирганини маълум қилди: у Оқ уй аппарати раҳбари лавозимидан Райнс Прибусни бўшатди ва унинг ўрнига ички хавфсизлик вазири, истеъфодаги генерал Жон Келлини тайинлади.  

“Мен ҳозиргина Жон Келлини Оқ уй аппарати раҳбари этиб тайинлаганимни маълум қилишдан хурсандман. У буюк америкалик ҳисобланади”, деб ёзди Трамп бу ҳақда твиттерда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, яқинда Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича директори этиб тайинланган Энтони Скарамуччи журналист билан суҳбатда Прибусни “жин урган шизофреник” деб атаб, унинг ишдан бўшатилишини башорат қилганди. Скарамуччи бу гаплари матбуотга чиқиб кетгандан кейин юзага келган катта можародан кейин “мухбирга ишонганидан” афсусдалигини айтиб, ўз сўзлари учун узр сўраган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39104 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44458 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6474 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17985 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 345 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 1108 Спорт
Кўпроқ янгиликлар