HomePod ақлли колонкаси прошивкаси кодида Apple компаниясининг янги iPhone’и моделининг қатор ўзига хос жиҳатлари яширилган. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.

Янги смартфон ҳақидаги маълумотни бошқа дастурчилар топишган. iPhone’да юзларни фарқловчи инфрақизил сканер пайдо бўлиши ҳам истисно этилмади, у бармоқ излари сканерининг ўрнига келиши мумкин.

Бундан ташқари, iPhone корпусининг тўғри ҳолатдаги схемали тасвири аниқланди, унда экран ёнидаги рамкалар минимал экани, шунингдек, «Уйга» механик тугмачасининг йўқлигини пайқаш мумкин.

Аввалроқ хакерлар iPhone фойдаланувчиларига спам ёрдамида ҳужум қилгани хабар берилганди.