«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Посуэло-де-Алакрон судида қандай кўрсатма бергани маълум бўлди.

Marca тарқатган хабарга кўра, Роналду 1,5 соат давомида прокурорларнинг саволларига жавоб берган ва ўзининг айбсизлигини баён қилган.

Футболчи судга ўз обрўсини ҳимоя қилиш учун ташриф буюрганини алоҳида таъкидлаган.

«Агар мен Криштиану Роналду бўлмаганимда, бу ерга келмасдим», – дея футболчининг сўзларини келтирган La Sexta нашри.

Роналду Испания прокуратураси томонидан 2011-2014 йиллар давомида 14,8 миллион евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган эди.

Агар айби исботланса, унга 2 йиллик шартли қамоқ ёки 14,8 млн евро миқдоридаги жарима жазоси тайинланиши мумкин.