Slashleaks сайти янги Samsung W2018 (SM-G9298) —Snapdragon 821 чипи ва 4 Гб оператив хотирага эга йиғилувчи телефон суратларини намойиш этди. 

Айтиш жоизки, йиғилувчи телефонлар сенсорли телефонлар оммабоплигини йўқотган эди. Бироқ Жанубий Кореянинг Samsung компанияси — шу кўринишдаги телефонларни ишлаб чиқишда давом этаётган оз сонли корхоналардан биридир. 

Янги Samsung W2018 йиғилувчи телефони ажойиб хусусиятларга ва техник кўрсаткичларга эга бўлади. Смартфон иккита 4,2 дюймли Full HD ўлчамли иккита дисплей ва ташқи кўринишидан Galaxy S8 телефонига ўхшаб кетадиган дизайнга эга бўлади. У металл корпус ва шиша қопқоқли бўлади.

Ҳар ҳолда Samsung янги телефонини Осиё минтақасидан ташқарига етказиб бермайди. Миш-мишларга кўра, смартфон август ойида ҳавола қилинади. 

Samsung W2018 хусусиятлари:

Чип:                            Snapdragon 821;
Хотира:                       4 Гб оператив ва 64 Гб доимий;
Камера:                      12 Мп асосий ва 5 Мп олд камера;
Аккумулятор:              2300 мА*с;
Ишлаш тизими:          Android 6.0 Marshmallow.